Ғуломжон Абдуллаев тўғридан тўғри, Жабраил Шапиев ўтиш баҳси орқали бронза учун курашади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ғуломжон Абдуллаев ва Жабраил Шапиев «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттиради бўлди.
-57 кг вазн тоифасида қатнашаётган Ғуломжон Абдуллаев чорак финал баҳсида арманистонлик Арсен Арутюнянни мағлуб этган эди. Ярим финал баҳсида эса АҚШда Спенсер Лига имкониятни бой берганди.
Шунга қарамай, энди у эртага кечки дастурда бронза медали учун беллашади. Унинг рақиби ўтиш баҳсларида аниқланади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Ғуломжон Абдуллаев 1998 йил 11 ноябр Хоразмда таваллуд топган. У «Токио-2020» да ҳам ў омадини синаб кўрганди.
-86 кг вазн тоифасида қатнашаётган спортчимиз Жабраил Шапиев қийин кечган баҳсда 1:4 ҳисобида болгариялик Магомед Рамазановга ютқазганди.
Шунга қарамай, Болгария вакилининг финалга чиқиши эркин курашчимиз Жавраил Шапиев (-86 кг) учун бронзага имкон қолдирди. Энди Шапиев эртага ўтиш босқичида гиламга чиқади. Унда терма жамоамиз аъзосига канадалик Алекс Мур рақиблик қилади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Жабраил (Жавраил) Шапиев 1997 йил 20 апрельда Доғистонда туғилган. 2017 йилдан бери Ўзбекистон номидан мусобақаларда қатнашиб келади.
Аввалроқ, Баҳодир Жалолов Олимпиада медалини кафолатлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг