Гулистонда “Save Aral” халқаро хайрия марафони старт олди
Кеча, 20 февраль куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги кўмагида «Save Aral» халқаро хайрия пойгасининг навбатдаги мавсумига старт берилди.
Жорий йилги марафоннинг илк стартида 2 мингга яқин қатнашчи иштирок этди. Қизлар ўртасида маррага биринчи бўлиб тошкентлик Анастасия Силченкова етиб келган бўлса, финиш чизиғини иккинчи бўлиб сирдарёлик Дария Антропова босиб ўтди. Фахрли 3-ўрин эса Деспина Бандалетова (Сирдарё вилояти)га насиб этди.
Ўғил болалар ўртасида сирдарёлик Виктор Тсуренко ғолиб бўлди. 2-ўринни Тошкент шаҳри вакили Файзулла Пўлатхўжаев банд қилди. Кучли учликни эса яна бир Сирдарё вилояти вакили Фахриддин Амутов якунлаб берди.
Шунингдек, ташкилотчилар томонидан турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:
«Энг ёш иштирокчи» (қиз болалар ўртасида) – Машҳура Ибрагимова (7 ёш),
«Энг ёш иштирокчи» (ўғил болалар ўртасида) –Аюбхон ва Амирхон Сариновлар (3 ёш),
«Энг ёши катта аёл иштирокчи» – Шаҳло Мирзақулова (46 ёш),
«Энг ёши катта эркак иштирокчи» – Шаҳзод Аҳмедов (62 ёш),
«Энг фахрий иштирокчи» – Қўзибой Абдуллаев (74 ёш),
«Энг фаол ташкилотчи» – Ҳабибулло Шодиев,
«Енгил атлетика фидойиси» – Роза Зянгурова,
«Доимий ҳамкорлик учун» – Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг