Гулистонда ичимлик суви қувурлари бурғулаш усулида ётқизилди
Гулистон шаҳрида жорий йил бошида ичимлик суви бир кунда уч маҳал, жами 9 соат берилар эди, айни пайтда эса 24/7 тартибида узатилмоқда.
Бунинг учун шаҳар ҳудудида 64 км сув тармоқлари тортилди, 2 та иншоот реконструкция қилинди. Эътиборли жиҳати, ушбу лойиҳа янгича ёндашув асосида амалга оширилди: горизонталь бурғилаш усули қўлланилди.

- Горизонтал бурғулаш орқали қувурлар ётқизиш анъанавий, яъни очиқ ковлаш билан хандақ ҳосил қилишга нисбатан ҳар жиҳатдан самарали усул, -дейди “Сирдарё сув таъминоти“ АЖ директори ўринбосари Сардор Жуманазаров. – Биринчидан бунда вақт ҳам, маблағ ҳам тежалади. Иккинчидан, иш сифати юқори бўлади. Жорий йилда Сирдарё вилояти бўйича 154,4 км ичимлик, 66,9 км оқова сув тармоқлари ва 87 та сув иншоотини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари олиб борилди.

Шу билан бир қаторда ичимлик сув таъминоти оғир бўлган Боёвут ва Ховос туманларидаги магистрал ва ички тармоқларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада Ховос туманидаги Мустақилликнинг 25 йиллиги, Соҳибкор, Шарқобод ва Қайирма, Боёвут туманидаги Ифтихор, Фарход, Ижодкор, Учтурғон, Маънавият, Маданият, Наврўз маҳаллаларидаги қарийб 32 минг кишидан иборат аҳоли “Зомин сув” марказлашган ичимлик суви билан таъминланди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг