“Gulfood — 2025” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилмоқда

Бугун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида “Gulfood — 2025” халқаро озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати хабарига кўра, “Gulfood” дунёдаги энг йирик озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмалари қаторига киради. Жорий йилда ушбу тадбир ўзининг 30 йиллик юбилейини нишонламоқда ва бутун дунёдан келган етакчи мутахассислар ҳамда халқаро харидорларни ғоялар алмашиш, алоқалар ўрнатиш ва стратегик ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бирлаштирмоқда.
Бу йилги кўргазмада дунёнинг 129 та мамлакатларидан жами 5 500 дан зиёд корхона иштирок этмоқда. Ташриф буюрувчилар сони 100 000 кишидан ортиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида 25 та корхона вакиллари кўргазманинг марказий павильонларидан бирида 102 кв. м. майдонда жойлаштириладиган “Made in Uzbekistan” миллий стенд билан қатнашмоқда.
Мазкур тадбир ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун ўз маҳсулотларини халқаро бозорга чиқариш, янги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш ва минтақавий бозор ривожланишининг янги тенденциялари билан танишиш учун самарали платформа бўлиб хизмат қилади.
Мазкур кўргазма 21 февралга қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг