Грузиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Давид Котариа Грузиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида хабар берди.
Унга кўра, Давид Котариа кеча, 19 февраль куни Ўзбекистон ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиғи нусхаларини топширган.
«Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқаларни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдик», деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Шунингдек, вазир Ташқи ишлар вазирлиги элчини Ўзбекистонда самарали дипломатик миссиясини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания, Канада ва Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинлангани, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов дипломатлардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олгани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг