Испания ва Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Кеча, 18 февраль куни ТИВда Канаданинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Кристофер Дугган Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида хабар берди.
«Ҳозирда Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари фаол ташқи сиёсат олиб бормоқда. Минтақамизнинг глобал роли ҳам кенгайиб бормоқда. Биз Ўзбекистон ва Канада алоқаларида ҳали рўёбга чиқмаган катта салоҳият кўрмоқдамиз», деб ёзади ТИВ раҳбари.
Саидов сўзи давомида Канада элчисига фаолияти давомида икки мамлакат ўртасида мавжуд кўприкларни мустаҳкамлаш ва янгиларини барпо этишда муваффақиятлар тилаган.
Ташқи ишлар вазири шу куннинг ўзида Испаниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Рикардо Мартинес Васкеснинг ҳам ишонч ёрлиқлари қабул қилиб олинганини маълум қилди.
«Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатлар динамикаси юқорига қараб кетаётгани яққол намоён бўлмоқда. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари биргаликда ҳаётга татбиқ этиши лозим бўлган улкан имкониятларни алоҳида эътироф этдик. Жаноб элчига икки давлат ҳамкорлигининг янги йўналишларини ривожлантиришда ва самарали фаолият олиб боришида омад тилаймиз», деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг