Грузияда мотам куни эълон қилинди. Бунга беш нафар вояга етмаган боланинг ёнғинда вафот этгани сабаб бўлган
Грузия шимоли-ғарбидаги Абхазия вилояти Гали туманида ёнғин содир бўлган. Ёнғинда оқибатида беш нафар вояга этмаган бола вафот этган. Бу ҳақида «Агенда» нашри хабар берди.
Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе томонидан имзоланган фармонга кўра, бугун, 9 январь мамлакатда мотам куни деб эълон қилинган.
Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзенинг фармонига кўра, мотам куни бутун мамлакат бўйлаб барча ҳукумат биноларида давлат байроқлари ярим баландликка туширилади ҳамда режалаштирилган тадбирлар қолдирилади.
Расмий маълумотларга кўра, марҳум болаларнинг дафн маросими эртага, 10 январь куни ўтказилади. Грузия ҳукумати ёнғин оқибатида ҳалок бўлган болаларнинг оила аъзоларига таъзия билдириб, фуқароларни бирдамликка ва ҳодиса сабаб жабрланган оилаларни қўллаб-қувватлашга чақирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг