Гроссмейстерликни қўлга киритган ҳар бир аёл шахматчи 100 минг АҚШ доллари олади – Жин Кернс Цинкфилд
Фото: AP
Сент-Луис шахмат клуби АҚШда аёллар шахматини қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусни эълон қилди. Улар 2029 йил 4 июлгача гроссмейстер унвонига эришган 5 нафар америкалик аёл шахматчига 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули беришмоқчи.
Бу ҳақда клуб ҳаммуассиси Жин Кернс Цинкфилд «Cairns Cup» очилишида «Cairns Chess Queens» мукофоти тақдимотида маълум қилди.
Маълумот учун айтиб ўтамиз, ҳозирда дунёда 1826 нафар гроссмейстер бор, бироқ уларнинг атиги 42 нафари аёллардир.
2018 йилдан бери фақат беш нафар аёл гроссмейстер унвонига сазовор бўлди. Энг сўнгги бу унвонга сазовор бўлган шахматчи ҳиндистонлик Ваишали Рамешбабудир.
Ташаббус кўпроқ америкалик аёлларни гроссмейстер унвонига эришишга илҳомлантиришга қаратилган. Бу унвонни қўлга киритган биринчи ва ягона америкалик аёл Ирина Круш ташаббусни ёшлар учун катта мотивация сифатида юқори баҳолади.
Ҳозирда Карисса Шивен Йип, Элис Ли ва Энни Ван каби америкалик иқтидорли аёл шахматчилар гроссмейстер унвонига эришишга яқин турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг