Ғолиблар танловнинг республика босқичига йўлланма олди
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш кўникмаларини янада шакллантириш, уларга аждодларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш орқали китобхонликка жалб этиш мақсадида “Жадидлар изидан” республика танлови бўлиб ўтмоқда.
Илк бор ўтказилаётган мазкур танловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 25 октябрига қадар “Jadidlar izidan.uz” платформаси орқали Сирдарё вилояти туман ва шаҳарларидаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан 4278 нафари онлайн рўйхатдан ўтди.

Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда мазкур танлов ўқувчиларни илм олишга иштиёқи ва интилишини рағбатлантириш, китобхонликни янада кенгайтириш каби кўплаб эзгу мақсадларни амалга оширишда жуда катта аҳамиятга эга бўлиши таъкидланди. Ҳозирги ёшлар орасида иқтидорли йигит-қизлар жуда кўп эканлиги эътироф этилди.
Якунда белгиланган шартлар бўйича энг юқори натижага эришган Сардоба туманидаги 18-мактаб ўқувчиси Мадина Қаршибоева ҳамда Гулистон шаҳридаги 5-мактаб ўқувчиси Бобур Қодиров ғолиб деб топилди. Танловнинг республика босқичида иштирок этиш имконини қўлга киритди.

Маълумот учун: Танловнинг республика босқичида энг юқори балл тўплаган 14 нафар иштирокчи хорижий давлатга таълим саёҳатини қўлга киритади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг