Глобал иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинди

11:14 27 Декабрь 2025 Сиёсат
250 0

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик палатаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Ўзбекистон «Аграр соҳа аёллари» уюшмаси ҳамкорлигида «Глобал иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат ва маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш орқали Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда сенаторлар ва депутатлар, вазирлик ва идоралар масъуллари, олимлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, халқаро ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, шунингдек, аграр соҳада фаолият юритаётган мутахассислар иштирок этди.

Конференцияда глобал иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимларига таъсири, маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлашда илм-фан ва инновацияларнинг ўрни, барқарор агротехнологияларни жорий этиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, аёлларнинг аграр соҳадаги фаоллигини ошириш, илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш орқали Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.

Тадбир якунида билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида тегишли хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилиши қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер