“Гиёҳвандлик воситаларининг янги турлари ва уларни аниқлаш усуллари”

11:21 29 Январь 2025 Жамият
131 0

Божхона қўмитасида ташкил этилган сайёр ўқув-семинар шундай номланди.

Видеоконференция тарзида ўтказилган тадбирда Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Чориев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари, қўмита марказий аппарати ҳамда чегара божхона постлари ходимлари иштирок этишди.

Унда мутахассислар томонидан Республикадаги наркологик вазият, янги турдаги гиёҳвандлик воситалари, кучли таъсир қилувчи моддалар турлари, кўриниши ҳамда уларни аниқлаш усуллари ҳамда божхона кўриги жараёнида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар юзасидан интерактив усулларда машғулот ўтказилди.

Ушбу профилактик тадбирлар шу кунга қадар Тошкент вилояти ва шаҳар божхона постларида ўтказилган бўлса, эндиликда машғулотларга республикадаги барча ходимлар жалб этилмоқда.

Диёра ЮСУПАЛИЕВА,

ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети 3-босқич талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?