Гимнастикага ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига спортчилар танлаб олиш тартиби тасдиқланди
Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчилар танлаб олиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2019 йил 2-мҳ-сон “Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3137, 2019 йил 18 февраль).
Гимнастика мактабига ҳар йили 12 нафар 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган таълим олувчи иқтидорли ўқувчи-спортчилар қабул қилинади. Умумий контингент 60 нафарни ташкил этади, ўқиш муддати 5 йил.
Ҳужжатлар ҳар йили 1 августдан 10 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг