Германиянинг нуфузли клиникалари билан хирургия ва онкология соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилди — ССВ
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Германиянинг нуфузли «Helios Klinikum Northheim» жарроҳлик клиникалари тиббий директори ва бош врачи Доктор Аксель Рихтер билан учрашув ўтказди.
Самимий руҳда кечган мулоқотда кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари қатор соҳалар, хусусан, тиббиёт йўналишида ҳам жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Таъкидланганидек, Германия юртимизга коронавирус пандемияси оқибатларини енгиб ўтишда катта амалий ёрдам кўрсатди. Ушбу давлат кўмаги билан COVAX дастури доирасида мамлакатимизга AstraZeneca вакцинаси етказиб берилди.
Шунингдек, Европанинг юқумли касалликларни ўрганиш соҳасидаги нуфузли илмий-тадқиқот муассасаси — Роберт Кох институти ва машҳур «Шарите» клиникаси мутахассислари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилиши юртимиз тиббиётида замонавий ва илғор даволаш-диагностик технологияларни амалиётда қўллаш, жарроҳлик соҳасидаги тажриба ва илғор усулларни ўзлаштириш борасида муҳим омил бўлди.
Қолаверса, «Friedensdorf International» халқаро хайрия ташкилоти ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан биргаликда амалга оширилаётган инсонпарварлик акциялари ва истиқболли лойиҳалар ҳам соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда катта самара бераётир.
Учрашувда А. Рихтер Ўзбекистонга илк бор келганини таъкидлаб, мамлакатимиз тиббиётидаги ўсиш ва ижобий ўзгаришларни алоҳида эътироф этди.
Хусусан, германиялик меҳмон академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий-радиология илмий-амалий тиббий маркази фаолияти билан танишув унда катта таассурот қолдиргани, мазкур муассасаларнинг моддий-техник базаси, у ерда яратилган шароитлар ҳамда мутахассислар малакасига юқори баҳо берди.
Мулоқот сўнгида вазир А.Иноятов ва А.Рихтер қатор йўналишлар, жумладан, хирургия ва онкология соҳалари бўйича кадрлар алмашиш, улар малакасини ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Шунингдек, Доктор Аксель Рихтер 26-27 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форумида қатнашиш истагида экани ва мазкур тадбирдан катта натижалар кутаётганини қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг