Германияда болалар ўртасида зотилжам ҳолатлари кўпайган

Иллюстратив фото
Германияда болалар ўртасида зотилжам (пневмония) ҳолатлари кўпайган. Хусусан, маҳаллий “Focus” журналининг маҳаллий тиббиёт муассасаларига таяниб хабар беришича, мамлакатда микоплазма зотилжамининг биринчи ҳолатлари қайд этилган.
Таъкидланишича, бундай ташхис қўйилган беморларнинг аксариятини болалар ташкил этмоқда. Шу билан бирга, шифокорларнинг фикрига кўра, инфекция асосан 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларда аниқланган.
“Баъзи ҳолатларда ҳақиқатдан ҳам касалликни оғир ўтишини кузатяпмиз”, дейди болалар пульмонологи, Альтона болалар касалхонасининг тиббий директори Филипп Сток.
Мутахассиснинг фикрига кўра, беморлар кўпинча оғриқли йўталдан шикоят қиладилар. Ўз навбатида, шифокорлар нафас олиш йўлларининг “жуда аниқ” торайиши ва томоқ шиллиқ қаватининг яллиғланишини қайд этганлар.
Шифокорнинг таъкидлашича, микоплазма зотилжами бўлган болалар етти кундан ўн кунгача касалхонада даволаниши талаб этилади. Бироқ, Стокнинг таъкидлашича, ҳеч бир ҳолатда беморларнинг ҳаётига хавф туғилмайди.
Шу йилнинг ноябрь ойида Хитойда вояга етмаганлар ўртасида респиратор касалликларнинг кўпайиши қайд этилганди. Кейинчалик Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакили Маргарет Харрис мутахассислар микоплазма зотилжамини пандемия потенциали, деб ҳисобламаслигини айтди.
Олдинроқ, Қозоғистонда болалар орасида қизамиқ кенг тарқалгани ҳақида хабар бергандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг