Германияда “аҳмоқона санкция сиёсати”дан воз кечишга чақирилди

17:31 03 Ноябрь 2023 Дунё
391 0

Иллюстратив фото

“Германия учун муқобил” ўнг қанот депутати Лейф-Эрик Хольм Германия ҳукуматини “аҳмоқона санкция сиёсатидан” воз кечишга чақирди.

“Биринчидан, бу юқори энергия харажатларини камайтиришни англатади... Қисқа айтганда: атом энергетикасига қайтиш орқали... Санкциялар қўллаганларга эмас, бизга зарар келтиради, бу иқтисодий ва сиёсий бемаъниликдир”, дейди депутат.

Сиёсатчининг фикрича, Германия экспортининг пасайишига ҳукуматнинг энергетика сиёсати ва ўзини-ўзи йўқ қилувчи чекловлар сабаб бўлди.

Шу ўринда Хольм “бир пайтлар экспорт қилувчи мамлакат бўлган Германия ҳозир “тиқилиб” қолди”, дея қайд этди.

Германия Федерал Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, сентябрь ойида мамлакатдан экспорт ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,5 фоизга камайган ва 126,5 миллиард еврони ташкил қилган. Августга нисбатан бу кўрсаткич 2,4 фоизга қисқарган.

Олдинроқ, Германия канцлери Олаф Шольц экспортнинг пасайишини мамлакат иқтисодиётидаги муаммоларнинг асосий сабабларидан бири, дея атаганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?