Германия Украинага дронларга қарши мобиль тизимлар етказиб беришга ваъда берди
Германиянинг “Rheinmetall” мудофаа концерни 2025 йил охиригача Украинага учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш учун “Skyranger” мобил тизимларини етказиб беради. Бу ҳақда компания раҳбари Армин Паппергер “ZDF” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Шу ҳафтада Лондондаги кўргазмада биз Украина билан шартнома имзолаймиз, унга кўра у янги “Skyranger” тизимларини олади. Улар биринчи марта дрон ҳужумларини қайтара оладиган мобил тизимлар бўлади”, — деди Паппергер.
Унинг сўзларига кўра, концерн йилига 70 тадан 100 тагача “Skyranger” тизимларини ишлаб чиқаришга қодир. Компания ҳозирда ишлаб чиқариш ҳажмини 200 тагача оширишни режалаштирмоқда. Паппергернинг таъкидлашича, гап Германия армиясида мавжуд бўлмаган тизимлар ҳақида кетмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг