Германия канцлери Европада газ нархининг ошишида Россияни айблади
Фото: Depositphotos
Германия канцлери Олаф Шольц энергия, жумладан, газ нархининг кескин ошишида Россияни айблади. Бу ҳақда Германиянинг “Bild” нашри хабар бермоқда.
У Германия социал-демократик партияси қурултойида Москванинг ҳаракатларини танқид қилди. Канцлернинг сўзларига кўра, жаҳон бозорларидаги ҳозирги вазиятда Европа давлатлари газ учун аввалгидан 10 баробар кўпроқ пул тўлаши керак.
“Биз тушунишимиз керакки, Россия Европани энергия билан таъминлашни тўхтатди, айнан Россия президенти ўз қарори билан газ етказиб беришни тўхтатди”, дейди Шолс.
Германия канцлери Россия расмийларининг қарори натижасида газ қувурининг ўзи бу мақсадларда тўлиқ ишлаётганига қарамай, Европа давлатларига газ етказиб бериш тўхтатилганини таъкидлади.
Шольцнинг аниқлик киритишича, натижада биргина Германия 120 миллиард куб метрга яқин газни йўқотган. Вазиятни тузатиш учун Германия ҳукумати Норвегиядан табиий газ сотиб олиши ва янги суюлтирилган газ терминалларини ташкил этиши керак.
Жорий йилнинг ноябрь ойи охирида Германия Бундестагининг иқлимни муҳофаза қилиш ва энергетика бўйича қўмитаси раҳбари Клаус Эрнст энергия нархини пасайтириш учун Россиядан Германияга газ етказиб берилиши зарурлигини айтганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг