Германия иқтисодиёти 3 йилдан сўнг биринчи маротаба кутилганидан кўпроқ ўсди
Германия иқтисодиёти 2025 йилнинг биринчи чорагида 0,4 фоизга ўсди — бу кўрсаткич йил бошида берилган прогноздан икки баравар юқори бўлиб, сўнгги йилларнинг энг яхши натижаси сифатида қайд этилди.
Федерал статистика идорасининг 23 май куни эълон қилган маълумотларига кўра, бу 2022 йилнинг учинчи чорагидан бери (0,6%) қайд этилган энг юқори чораклик ўсиш бўлди. Статистиклар фикрича, март ойида юз берган иқтисодий жонланиш, айниқса, «ҳайратланарли даражада яхши» бўлиб, бу ҳолат экспорт ва ички истеъмолнинг ошиши билан боғлиқ.
Статистика идораси раҳбари Рут Бранднинг сўзларига кўра, ушбу ўсишга экспорт ҳажмининг ошиши ва аҳолининг харид қобилиятининг кучайиши сабаб бўлган. Аввалги таҳлилларда мутахассислар фақатгина 0,2 фоизлик ўсишни кутаётган эди.
Бундан ташқари, Германия ва АҚШ ўртасидаги савдо зиддиятлари фонида юзага келган «олдиндан таъсир этувчи омиллар» ҳам ижобий рол ўйнаган. Инфляциянинг пасайиши ва айрим тармоқларда иш ҳақларининг сезиларли даражада ошиши аҳолининг жамғармаларини кўпайтирган.
Шунингдек, қурилишга бўлган инвестициялар 0,5 фоизга, ускуналар харидига ажратилган маблағлар эса 0,7 фоизга ошган.
Мутахассислар 2026 йилда бунданда яхшироқ ўсиш бошланишига ишонмоқда. Прогнозларга кўра, 2026 йилга келиб Германия ялпи ички маҳсулоти 1 фоизга ошади. Экспертларнинг фикрича, янги федерал ҳукумат томонидан режалаштирилган миллиардлаб евролик инвестициялар — хусусан, мудофаа ва инфратузилма соҳаларига ажратиладиган маблағлар — қарз олиш орқали амалга оширилса, иқтисодиётни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг