Германия Иордания билан Ғазога ёрдам етказиш учун ҳаво кўприги очмоқчи

14:28 29 Июль 2025 Дунё
155 0

Фото: AP

Германия ва Иордания билан Ғазога ёрдам етказиш учун ҳаво кўприги очмоқчи. Бу ҳақда Германия Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг канцлер Фридрих Мерц маълум қилди.

«Ғазодаги тинч аҳолининг азоб-уқубатларига имкон қадар тезроқ барҳам беришни истаймиз», — деган Мерц.

Унинг қўшимча қилишича, Франция ва Буюк Британия озиқ-овқат ва дори-дармонларни етказиб бериш учун бундай ҳаво кўпригини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Германия мудофаа вазири Борис Писториус буни ҳар икки давлат билан мувофиқлаштиради.

Шундан сўнг Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Германия қуроллик кучлари ҳаво кўприги яратиш учун «А400М» транспорт самолётидан фойдаланиши мумкинлигини айтди. Улар Иорданияга қайта жойлаштирилади.

Шунингдек, Мерц ҲАМАСга босимни кучайтириш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун «барча каналлардан» фойдаланиш зарур, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, ҲАМАС 2023 йил 7 октябрда Исроилга ҳужум пайтида гаровга олинган барча одамларни ниҳоят озод қилиши керак.

«Ғазода жанговар ҳаракатлар бошланишига 2023 йил 7 октябрдаги ҲАМАСнинг шафқатсиз ва ғайриинсоний террори сабаб бўлганига шубҳа йўқ», — Германия канцлери.

Мерцнинг фикрича, Фаластинни давлат сифатида тан олмоқчи бўлган Франциядан фарқли ўлароқ, Мерц биринчи навбатда ҲАМАСни қуролсизлантириш керак, токи тан олинган Фаластин давлати бу террорчи ташкилот томонидан бошқариладиган давлат бўлиб қолмасин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?