Германия Гренландияга ҳарбийларини юбормоқчи
Германия шу ҳафта Гренландияга биринчи ҳарбий хизматчиларни юбориши мумкин. Маълумотларга кўра, ҳарбийларни жўнатиш 15 январдан бошланади. БИЛД нашрининг Германия ва Скандинавия мамлакатларидаги манбаларининг таъкидлашича, Берлин хабарни тўлиқ тасдиқламаган.
Гренландияда ҳарбий иштирокни кенгайтириш расмий равишда НАТОнинг Европа мамлакатлари ташаббуси сифатида расмийлаштирилади, аммо БИЛД маълумотларига кўра, мувофиқлаштириш альянс тузилмалари орқали эмас, Копенгаген орқали амалга оширилади. Бунинг сабаби АҚШнинг иштирокисиз миссияни амалга ошириш истаги, чунки НАТОнинг Шимолий давлатлари Норфолкдаги иттифоқ қўмондонлигига бўйсунадилар.
Дания олдин Гренландияда ўз гуруҳини ташкил этишини эълон қилган эди. Унга бошқа Европа иттифоқчилари ҳам қўшилиши кутилмоқда. Жумладан, Германия ҳарбий-денгиз кучлари ва бошқа қисм бўлинмалари жалб этилиши мумкин.
Шунингдек, Швеция бош вазири швед зобитлари «Арктикага чидамлилик» машқларини бажариш учун Гренландияга келганликларини маълум қилди. Илгари Германия мудофаа вазири Борис Писториус «Die Zeit» учун ёзган мақоласида НАТО давлатларини Гренландия ва Арктикани Россия ҳамда Хитой таъсиридан биргаликда ҳимоя қилишга чақирган ва АҚШнинг бир томонлама ҳаракатлари иттифоқ қадриятларини бузаётганини таъкидлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг