«Гендер тенглик фаоли» миллий танлови иштирокчилари фаолияти ўрганилди
«Гендер тенглик фаоли» миллий кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика комиссияси томонидан танлов иштирокчиларининг фаолияти жойига чиқиб ўрганилди. Мазкур ўрганишлар танловнинг республика босқичига тақдим этилган материалларнинг ҳаққонийлиги ва амалий натижадорлигини баҳолаш, шунингдек, ташкилотларда гендер тенгликни таъминлаш бўйича йўлга қўйилган тизимли ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида амалга оширилди.
Танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун 7 та номинация бўйича вазирлик, идора ва ташкилотлардан 100 дан ортиқ ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди.
Комиссия аъзолари танлов асосида қатор ташкилотларга ташриф буюриб, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган сиёсатни шакллантириш, шунингдек, хотин-қизлар ва эркаклар учун давлат ҳамда жамият ҳаётининг турли соҳаларида тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилди.
Учрашувлар давомида ушбу ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг малакасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар, уларга ижтимоий ва тиббий кўмак кўрсатиш учун ташкил этилган махсус хоналар ҳолати ҳамда чет давлатларда амалиёт ўташ ва хорижий тажрибаларни ўрганиш бўйича ташаббуслар батафсил кўриб чиқилди.
Комиссия аъзолари томонидан ўтказилган ўрганишлар натижалари танловнинг якуний баҳолаш босқичида инобатга олиниб, гендер тенгликни таъминлаш бўйича самарали тажрибаларни оммалаштириш ҳамда илғор амалиётларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг