Ғазода совуқ туфайли 15 нафар бола вафот этди
Ғазо секторида гипотермия ва унга боғлиқ асоратлар туфайли камида 15 нафар бола ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда «BBC».
Таъкидланишича, вақтинчалик бошпана, ёнилғи ҳамда бошқа табиий эҳтиёжлар учун керак бўладиган маҳсулотларнинг йўқлиги ва минтақадаги кескин совуқ юзлаб фаластинлик оилалар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда. Ота-оналарнинг фарзандларини иситиш учун қилган ҳаракатларига қарамай, камида 15 нафар янги туғилган чақалоқлар ва гўдаклар кучли совуқ туфайли вафот этган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ғазо секторида асосий воситалар ҳисобланган кўрпа-тўшак ва иссиқлик таъминотига катта эҳтиёж мавжуд. Минтақага кириб келаётган инсонпарварлик ёрдамлари эса ўт очишни тўхтатиш режимига қарамасдан, Исроил ҳукумати томонидан чекланмоқда.
«Ҳудуддаги минглаб қочқинлар бошпаналарини иситиш имкониятига эга эмас. Бу ҳолат, аввало, болаларда кўплаб гипотермия ҳамда бошқа турдаги касалликларни келтириб чиқармоқда», — дейди секторда фаолият юритаётган шифокорлардан бири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг