Ғазода ҳалок бўлганларнинг 83 фоизи тинч аҳоли вакиллари бўлган — «The Guardian»
Фото: «The Guardian»
Исроил ҳарбий разведкасининг махфий маълумотлар базасидан олинган ахборотларга кўра, Ғазода Исроил кучлари томонидан ўлдирилган ҳар олти фаластинликдан беш нафари тинч аҳоли вакиллари бўлган. Бу ҳақида «The Guardian» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг май ойи ҳолатига кўра, уруш бошланганидан 19 ой ўтгач, Исроил разведка хизмати ҲАМАС ва Фаластиннинг 8 минг 900 нафар аскарини ҳалок бўлганлар рўйхатига киритган.
Ғазо соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига кўра, ўша пайтда 53 минг нафар фаластинлик Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган. Улар орасида аскарлар ҳамда тинч аҳоли вакиллари ҳам мавжуд. Исроил ҳарбий разведкаси маълумотлар базасида номлари кўрсатилган аскарлар ҳалок бўлганлар умумий сонининг атиги 17 фоизини ташкил қилган. Бундан келиб чиқадики, қолган ҳалок бўлганларнинг 83 фоизи тинч аҳоли вакилларига тўғри келади.

Таъкидланишича, мазкур кўрсаткич сўнгги ўн йилликлардаги можаролар туфайли маҳаллий аҳоли вакилларининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ энг даҳшатли ҳолатдир.
«Ўлдирилганлар орасида тинч аҳоли вакиллари сонининг жуда юқори бўлиши узоқ давом этаётган уруш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу каби ҳолатларни бошқа можароларда ҳам кузатиш мумкин, бироқ жуда камдан-кам ҳолларда» — дейди дунё бўйлаб тинч аҳоли қурбонларини таҳлил қилиб борувчи Терес Петтерсон.
Кўплаб ҳуқуқшунослар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари, жумладан, исроиллик академиклар ҳамда сайловолди ташвиқот гуруҳлари тинч аҳолининг оммавий ўлдирилиши ва ҳудудда очарчилик ҳукм сураётганига эътибор қаратиб, Исроил Ғазода геноцид содир этаётганини таъкидлашмоқда.

Фаластинлик таҳлилчи Муҳаммад Шеҳаданинг маълум қилишича, Ғазодаги тўқнашувларда аскарлардан ташқари кўплаб маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлмоқда. Бироқ Исроил ҳукумати оммавий ахборот воситаларига Ғазо ҳудудида ҳалок бўлаётганларнинг аксариятини жангарилар сифатида кўрсатишга уринмоқда.
«The Guardian» нашрининг қўшимча қилишича, Исроил ҳукумати омон қолган фаластинликларга тезроқ ҳудуднинг шимолий қисмини тарк этишни буюрган. Бунга сабаб қилиб Исроил ҳукумати тинч аҳоли учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган навбатдаги қуруқлик операциясига тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкинлиги келтирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг