“Ғазо секторида жангларнинг қайта бошланиши — фалокат”. БМТда Ғазода ҳарбий ҳаракатлар қайта бошлангани танқид қилинди
Фото: AFP
Ғазода жанговар ҳаракатларнинг қайта бошланганини БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Турк танқид қилди.
“Ғазо секторида жангларнинг қайта бошланиши — фалокат”, дейди инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, можаро томонларига таъсир ўтказувчи давлатлар зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларини икки баравар ошириши керак. Бу инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳам, инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун ҳам амалга оширилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 декабрь куни Исроил мудофаа кучлари ҳаракатни сулҳ шартларини бузганликда айблаб, ҲАМАСга қарши жанговар ҳаракатларни давом эттирди. Ўз навбатида, ҲАМАС ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланганида Исроилни айблади.
Шу йилнинг 24 ноябрь куни можаро томонлари асирларни алмашиш учун тўрт кунлик гуманитар танаффус эълон қилганди. Кейин яна икки кунга узайтирилганди.
Аввалроқ, БМТ Ғазо сектори Исроил томонидан кўчирилган аҳоли сонини маълум қилганди. Унга кўра, кўчирилганлар сони 1,8 миллионга етган, бу анклав аҳолисининг 80 фоизини ташкил қилади.
Яқин Шарқдаги вазият 7 октябрь куни Ғазо секторидан Исроилга Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати жангариларининг кириб келиши, Исроил билан чегарадош ҳудудлар аҳолисининг ўлдирилиши ва 200 нафардан ортиқ, жумладан, болалар, аёллар ва қарияларнинг гаровга олин олиниши билан кескин ёмонлашди. ҲАМАС ҳужумни Исроилнинг Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.
Шундан сўнг Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху мамлакат уруш ҳолатида эканлигини эълон қилди. Мамлакат мудофаа кучларининг жавоб операцияси “Темир қиличлар” деб аталди ва унинг мақсади ҲАМАСни йўқ қилиш ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг