Газ таъминотидаги муаммолар барҳам топмоқда
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти корхонаси томонидан аҳолини қиш мавсумида табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиришга ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, табиий газ қувури етиб бормаган ҳудудларга маиший газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмоқда.
— Айни пайтда 7000 та хонадонга суюлтирилган газ баллонларини етказиб бердик, — дейди корхона масъул ходими Акмалжон Ҳолиқов. — Баллонларни тарқатиш жараёнида газдан тўғри фойдаланиш, ис газидан заҳарланмаслик чоралари юзасидан тушунтириш ишларини ҳам амалга оширмоқдамиз.
Айтиш жоиз, жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга 3 млн. 650 мингдан ортиқ маиший газ баллонларида 73 минг тоннадан зиёд газ етказиб берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг