Гавайига бориш энди янада қиммат бўлади
Гавайи маъмурияти илк бор туризм солиқларини ошириш орқали иқлим ўзгаришига қарши курашга ва табиатни муҳофаза қилишга йўналтирилган қонунни қабул қилди. Унга кўра, қисқа муддатли турар жойларга қўлланиладиган мавжуд солиқ ставкасига 0,75 фоизли қўшимча «яшил солиқ» жорий қилинади. Штат губернатори Жош Грин бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ва 9 июлгача уни имзолаши кутилмоқда.
Янги қонунга мувофиқ, меҳмонхона хоналари, вақтинча фойдаланиладиган мулклар, таътиллар уйлари ва бошқа қисқа муддатли турар жойларга қўлланиладиган 10,25 фоизлик солиқ 2026 йил 1 январдан 11 фоизга оширилади. Бундан ташқари, Гавайига ташриф буюрувчи круиз кемалари учун ҳам янги 11 фоизлик солиқ жорий этилади — бу кеманинг штат портларида турган кунлари асосида ҳисобланади.
Расмийларнинг ҳисоб-китобига кўра, янги солиқ йиллик 100 миллион АҚШ долларига яқин маблағ йиғилишини таъминлайди. Бу маблағ Ваикики соҳилидаги қум қатламларини тиклаш, бўрон пайтида томларни ҳимоялаш учун махсус тўсиқларни ўрнатиш, шунингдек, 2023 йилда Лаҳаина шаҳрини вайрон қилган ёнғин каби хавфларни олдини олиш учун ёввойи ўтларни тозалаш лойиҳаларига йўналтирилади.
Қонун лойиҳаси демократлар кўпчиликни ташкил этувчи штат палатаси ва сенатида катта устунлик билан қабул қилинди. Мутахассисларнинг айтишича, бундай қонун АҚШда илк бор қабул қилинмоқда ва бу бошқа штатлар учун ҳам намуна бўлиши мумкин.
Қонуннинг дастлабки лойиҳасида солиқни юқорироқ оширишни кўзланган эди, бироқ туризм соҳасига салбий таъсир кўрсатмаслик мақсадида миқдор камайтирилди. «Бу мувозанатли қарор бўлди», — деди штат палатаси вице-спикери Линда Ичияма. Янги қонун иқлим ўзгаришлари ва экологик хавфларга қарши курашда туризмга таянадиган штатлар учун инновацион ёндашув сифатида тарихда қолиши кўзланяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг