Гарвардга чет эллик талабаларни қабул қилиш тақиқланиши мумкин

Архив фото
АҚШ Ички ишлар вазирлиги Гарвард университетига чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлаш билан таҳдид қилди.
Агар университет 30 апрелга қадар антисемитизмга учраган ёки бошқа талабалар ёки ходимларга таҳдид соладиган хорижлик талабалар тўғрисида Ички ишлар вазирлигига маълумот бермаса, худди шундай чора кўрилиши мумкин. Шунингдек, идора уларга нисбатан қўлланилган интизомий чоралар тўғрисида маълумот берилишини талаб қилган.
АҚШ Ички ишлар вазири Кристи Ноэмнинг сўзларига кўра, Гарвард аудиториялари АҚШга қарши мафкура ва ҲАМАС тарафдори қарашлар билан заҳарланган.
Бунгача АҚШ Таълим вазирлиги Гарвард университетини 2,2 миллиард доллар маблағдан маҳрум қилган эди.
ОАВ маълумотларига кўра, университет раҳбариятидан, хусусан, молиялаштиришни сақлаб қолиш учун хилма-хиллик, тенглик ва инклюзивлик дастуридан воз кечиш талаб қилинган. Бироқ, 14 апрель куни Гарвард ҳукуматга хусусий университетга нимани ўргатиш, кимни талабаликка қабул қилиш ва кимни ишга олиш ҳақида буйруқ беришга рухсат бермаслигини таъкидлади.
Бунгача АҚШ президенти Доналд Трамп Гарвард университетининг солиқдан озод қилинган мақомидан маҳрум бўлишлари мумкинлиги ҳақида айтганди.
Унинг сўзларига кўра, агар Гарвард “сиёсий, мафкуравий, терроризмдан илҳомланган, терроризмни қўллаб-қувватловчи иллат”ни тарғиб қилишда давом этса, университет сиёсий ташкилот сифатида солиққа тортилиши керак. Шу ўринда Оқ уй раҳбари солиқсиз мақом фақат “жамоат манфаати йўлидаги ҳаракатларга” боғлиқлигини эслатиб ўтди.
Гарвард нафақат АҚШнинг, балки дунёнинг энг машҳур университетларидан бири ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг