Гаров мулкини кредит қарзи камайиши билан босқичма-босқич чиқариш тартибини эълон қилмаган 18 та банк жарима тўлайдиган бўлди
Марказий банк томонидан тижорат банклари расмий веб-сайтларида истеъмолчиларга тақдим этилаётган ахборотларнинг очиқлиги, тўлиқлиги ва тушунарли бўлиши бўйича режа асосидаги мониторинг хулосаларини эълон қилди.
Мониторинг натижаларига кўра, айрим веб-сайтларда истеъмолчи учун зарур бўлган маълумотлар етарли даражада берилмагани аниқланган.
Жумладан, айрим банкларнинг расмий веб-сайтларида маълумотлар давлат тилида тўлиқ берилмагани қайд этилган. Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича банкларга тегишли кўрсатмалар берилган.
Шунингдек, гаров мулкини кредит қарзи камайиши билан босқичма-босқич чиқариш тартиби эълон қилинмагани билан боғлиқ камчиликлар ҳам аниқланган. Ушбу камчилик «Agrobank», «Anor bank», «Hayot bank», «Universal bank», «Garant bank», «Asakabank», «Turonbank», «Infinbank», «Mikrokreditbank», «Trastbank», «Madad Invest bank», «Saderot bank», «Orient Finans bank», «Ipoteka-bank», «Tenge bank», «Ziraat Bank Uzbekistan», «AVO bank» hamda «Open bank»ларнинг расмий веб-сайтларида кузатилган.
Мазкур гаров тартиби бўйича камчиликлар учун ушбу банкларнинг ҳар бирига амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ 102 миллион сўмдан жарима белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг