Гаитида жодугарликда айбланган 110 нафар кекса кишини қатл этилди

10:35 11 Декабрь 2024 Дунё
355 0

Гаити пойтахти Порт-о-Пренсдаги жиноий гуруҳ аъзолари 110 кишини жодугарликда айблаб ўлдирди. Бу ҳақида BBC хабар берди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тармоғи (RNDDH) маҳаллий жиноий тўда раҳбарининг ўғли касал бўлиб, вафот этганидан кейин уларни ўлдирганлигини маълум қилган.

Жиноий гуруҳ раҳбари ёрдам сўраб руҳонийга мурожаат қилган, у боланинг касаллигини сирли деб атаган ва бунда жодугарлик билан шуғулланадиган кекса маҳаллий аҳолини айбдор деб ҳисоблаган.

Шундан сўнг, жиноий гуруҳ аъзолари 60 ёшдан ошган юзлаб аҳолини уйларидан ўғирлаб кетган, сўнгра пичоқ ва милтиқ билан отиб ўлдиришган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қотилликларнинг ташкилотчиси Микано номи билан ҳам танилган Монел Феликс эканлигини таъкидламоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йил бошидан бери Гаитида тўдалар зўравонлигининг кучайиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5000 тага етган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?