Футзал: бугун Тошкентда Ўзбекистон ва Венесуэла терма жамоалари куч синашади
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йил Литва давлати мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шу мақсадда футзалчиларимиз тайёргарлик машғулотларига зўр беришмоқда.
Айни кунларда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал терма жамоамиз Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказяпти. Мазкур йиғин давомида футзалчиларимиз Литвада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган Венесуэла терма жамоаси билан иккита халқаро ўртоқлик учрашувида куч синашади.
Ушбу ўртоқлик учрашувлари меҳмон жамоа илтимосига биноан 24 ва 27 июнь кунлари «Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтиши белгиланган.
Халқаро ўртоқлик ўйинлари пандемик вазиятни ҳисобга олиб, санитария қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил этилади. Томошабинлар учун ҳам талаблар қатъий, улар ниқобда бўлиши ва қўллари дезинфикция қилинган ҳолда трибуналарга қўйилади. Дарвоқе, ўйинларга кириш бепул.
Футзал бўйича халқаро ўртоқлик учрашувлари
24 июнь, соат 19:00. «Юнусобод» спорт мажмуаси
Ўзбекистон м.т.ж. – Венесуэла м.т.ж.
27 июнь, соат 18:00. «Юнусобод» спорт мажмуаси
Ўзбекистон м.т.ж. – Венесуэла м.т.ж.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг