Футбол: Ўзбекистон тўртинчи, Эрон эса йигирма бешинчи соврини ютиши мумкин

17:27 08 Сентябр 2025 Спорт
1343 0

Бугун, 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси томонидан ўтказиб келинаётган «CAFA National Cup» мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтади.

Ушбу ўйинда Эрон термаси ғолиб бўлса, форслар терма жамоа миқёсидаги 25-титулини ютган бўлади. Бунгача Эрон миллий жамоаси 3 мартадан Осиё Кубоги ва Осиё ўйинлари мусобақасида, 4 мартадан Ғарбий Осиё Футбол Ассоциацияси Кубоги, «LG Cup», «Minor Cup» ва «Eco Cup» турнирларида, шунингдек, 1 мартадан «CAFA National Cup» ва «AFC/OFC Challenger Cup» каби мусобақаларда чемпион бўлган.

Агар баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонадиган бўлса, бу соврин миллий жамоа тарихидаги тўртинчиси бўлади. «Оқ бўрилар» шу вақтга қадар 1994 йилги Осиё ўйинларида, 2001 йил Малайзияда ташкил этилган «Merdeka Кубоги» мусобақасида ва 2022 йил Наманганда ўтган «Наврўз Кубоги» турнирида ғолиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги финал ўйини Тошкент шаҳрида жойлашган «Олимпия» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:30 да бошланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?