Фурқат туманида “Устозлар боғи” барпо этилди

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг куз фаслида Фурқат туманида 14 минг туп мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.
Айни пайтда туманнинг барча гўшаларида, маҳаллалар, ижтимоий соҳа муассасаларида яшил майдонларни кенгайтириш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш борасида эзгу ташаббуслар амалга оширилмоқда.
— Бугун 30-умумий ўрта таълим мактабида амалий семинар ташкил этилиб, мутахассислар томонидан мавсумий дарахт ҳамда гул кўчатлари экиш агротехнологияси бўйича тавсиялар берилди, — дейди Фурқат тумани экология бўлими бош мутахассиси Беҳзод Муродов. —Тадбир доирасида таълим муассасасининг бўш ҳудудида “Устозлар боғи” барпо этилди.
Янги боғга 100 тупдан зиёд мевали ҳамда 244 туп манзарали дарахт кўчатлари экилиб, уларнинг парвариши бўйича мутахассислардан иборат масъуллар гуруҳи бириктирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг