Фурқат ҳақида ҳужжатли фильм премьера қилинди
Кеча Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Тошкент архитектура қурилиш институти билан ҳамкорликда суратга олинган “Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда” ҳужжатли фильми премьера қилинди.
Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Кинокартина етук маърифатпарвар адиб Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ҳаёти ва ижодига бағишланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида яратилди.
Премьерадан аввал, талабалар иштирокида саҳна кўриниши тақдим этилди. Фильм сценарий муаллифи Бахтиёр Ёқубов, режиссёр Музаффар Қорабоев, оператор Равшан Мусаев, рассом Санжар Аминов, композитор Абулқосим Муинзода, картина директори Шуҳрат Балтабаев.
Фильмда Шафоат Раҳматуллаева, Расулхон Қодирхонов, Муҳаммадсоли Юсупов, Глеб Голлендер, Миркамол Қорабоев, Юлдуз Пайзиева, Бобур Айтмагамбетов каби актёрлар роллар ижро этган.
Адиблар хиёбонида бўлиб ўтаётган барча премьералар "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилмоқда.
"Халқ сўзи".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг