Фурқат ҳақида «Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда» ҳужжатли фильми суратга олинмоқда
Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК томонидан етук ўзбек адиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ҳаёти ва ижодига бағишланган «Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда» ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Сценарий муаллифи Бахтиёр Ёқубов, режиссёр Музаффар Қорабоев, оператор Равшан Мусаев, рассом Санжар Аминов, композитор Абулқосим Муинзода, картина директори Шуҳрат Балтабаев.
Фильмда Шафоат Раҳматуллаева, Расулхон Қодирхонов, Муҳаммадсоли Юсупов, Глеб Голлендер, Миркамол Қорабоев, Юлдуз Пайзиева, Бобур Айтмагамбетов каби актёрлар роллар ижро этмоқда.
Ҳозирда суратга олиш ишлари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий уй-музейида, Муқимий мадрасасида, Қўқон Жоме масжидида, «Баркамол» болалар мактабида, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат университети ҳузуридаги Қўқон Нефть ва газ саноати техникумида бўлиб ўтмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг