Фуқароликка қабул қилинган шахсларга ID-карталар топширилди

Президентимизнинг 2025 йил 11 сентябрдаги фармонига асосан Хоразм вилояти ҳудудида яшовчи 1 нафар фуқаролиги бўлмаган шахснинг фуқаролиги тикланди, 3 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ушбу шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ID-картасини тантанали равишда топширди. Фуқароликка қабул қилинган юртдошларимиз кўп йиллик орзу-умидлари ушалганини чин дилдан эътироф этиб, Президентимизга миннатдорлик билдирди.
— Ўзбекистонда доимий истиқомат қилиб, Ватанимиз тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган элдошларимиз қаторида мен ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиндим, — дейди Боғот туманида истиқомат қилувчи Олим Жуманиёзов. — Бунинг учун давлатимиздан, бағрикенг Президентимиздан умрбод миннатдорман. Шундай меҳр-оқибатли мамлакатнинг тенг ҳуқуқли фуқароси эканимдан ғурурланаман. Бу тарихий сана мен ва оиламиз аъзолари учун энг қувончли, унутилмас кун бўлиб қолди. Бу хайрли ишлар юртимизда инсон манфаатлари, қадр-қиммати юксак даражада улуғланишининг яна бир амалий ифодасидир. Жонажон юртимизга кўз тегмасин, халқимиз турмуши фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар бардавом бўлсин.
Одилбек ОДАМБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг