Фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда

18:06 28 Июль 2023 Сиёсат
1337 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Бугун Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Парламент комиссияси аъзолари, жамоат фонди ходимлари ва ОАВ вакиллари қатнашди.

Йиғилишда қайд этилганидек, Парламент комиссияси “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”да нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб- қувватлаш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жумладан Янги Ўзбекистонда Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида жамоатчилик назоратини кучайтириш жараёнларида фаол иштирок этиб келмоқда.

“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунинг 21-моддасига мувофиқ Давлат ижтимоий буюртмалари шаклида бандлик ва меҳнат муносабатлари, ҳуқуқ, тиббиёт, таълим, маданият, туризм, экология ва бошқа ижтимоий соҳаларда, вазирлик ва давлат органларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар кўриб чиқилди.

Парламент комиссияси Ишчи гуруҳ тавсиясига кўра давлат ижтимоий буюртмасининг 12,2 млрд сўмлик 5 та лойиҳаси молиялаштириш бўйича қарор қабул қилди. Ижтимоий буюртмаларни амалга ошириш натижасида:

- Андижон вилояти Избоскан туманидаги “Ифтихор” МФЙда 575 та хонадонда истиқомат қилувчи 3318 нафар аҳоли, Денов тумани “Октом” МФЙдаги 652 та хонадонда истиқомат қилувчи 3 451 нафар аҳоли ичимлик тоза ичимлик суви билан таъминлаш;

- Самарқанд вилояти Нарпай тумани “Муқумий” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолини тўлиқ марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш. Тоза ичимлик сувидан фойдаланиш маданиятини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш;

- Бухоро вилоятида Шофиркон туманидаги 360 нафар кўзи ожизлар ижтимоий, учун буюртма доирасида 100 та янги иш ўрни яратиш. Замонавий услубда қурилган ишлаб чиқариш цехи, 1 та кутубхона, 1 та маданий марказ ишга тушириш;

- Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар туғруқ комплексида “Репродуктив саломатлик маркази”ни ташкил этиш орқали 2000 нафар ўсмир қизлар ва ҳомиладор аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Марказ 3D, 4D ва УЗИ аппарати билан жиҳозлаш. Қўқон шаҳар туғруқ комплексида янги туғилган чақалоқлар ўртасида ўлим сонини камайтириш мақсадида 2 дона СИПАП аппарати билан таъминланади.

Шунингдек, йиғилишда Дастурга мувофиқ “Аҳолининг ҳуқуқий онги ва мулоқот маданиятини юксалтириш ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтларини фаоллигини ошириш” мавзусидаги давлат гранти 3- танловига келиб тушган 184 та лойиҳа кўриб чиқилди ва 33 та лойиҳа млрд сўмга молиялаштириш қарор қабул қилинди.

Давлат грантларининг ажратилиши Гендер тенглик, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлашга, жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш. маданиятини шакллантириш орқали мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтларини фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, йиғилишда Дастурга мувофиқ “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш” ва “Нажот- таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда” шиори остида фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги давлат грантининг тўртинчи ва бешинчи танловларини эълон қилиш бўйича қарор қабул қилинди.

Йиғилишда давлат гранти ва ижтимоий буюртма самарадорлигини янада ошириш, нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни янада кучайтириш Масалаларига оид тегишли таклиф муҳокама қилинди.

Танловлар ўтказиш муддати 2023 йилнинг 2 августдан 4 сентябргача бўлган муддатда қилиб белгиланди. Танловлар эълон қилиниши муносабати билан ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларини хабардорлигини ошириш ва уларни танловлардаги фаоллигини кучайтириш мақсадида жойларда Парламент комиссияси, Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари, Кенгашлар ҳузуридаги жамоат фондлари, ЎзННТМА, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар ташкил этилади.

Шу билан бир қаторда ННТ ва фуқаролик жамияти институтларига Комиссия қарорлари асосида 2022 йилда ажратилган давлат субсидияси, ижтимоий буюртма, грантларнинг Адлия ва Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари томонидан олиб борилган мониторинги якунлари муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнггида Парламент комиссияси аъзоларининг ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари, Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари аъзолари билан мулоқотни кучайтириш, жамиятда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратининг хилма-хил шакл ва механизмларини амалиётга жорий этиш, ҳудудларда учрашувлар ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Парламент комиссиясининг қарорлари қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер