Францияда қадимий “усталар шаҳри” топилди
Фото: www.google.com
Франция шимолидаги Фамар вилоятида олиб борилган қазишма ишлари жараёнида Миллий археологик тадқиқотлар институти (“INRAP”) томонидан Галло-Римга тегишли қадимий шаҳар қолдиқлари топилди.
“INRAP” веб-сайти хабарига кўра, қазишма ишлари 2011 йилдан 2014 йилгача ушбу ҳудудда тўрт маротаба ўтказилган. Шу давр мобайнида археологлар томонидан бинолар қолдиқлари ва сўнгги минг йилликка оид экспонатларни ўз ичига олган маданий қатламлар аниқланган.
Маълум бўлишича, янги тадқиқот том маънода янада чуқурроқ қазишга имкон берган. Натижада Галло-Рим агломерациясининг энг қадимги излари — “Фанум Мартис” топилган. Кўринишидан, бу ҳудуд ўз даври учун жуда катта шаҳар бўлиб, ўз минтақасининг иқтисодий маркази ҳисобланган.
Агломерациянинг энг қадимги бинолари милоднинг 40 йилларига бориб тақалади. Бироқ Рим харобалари остидан милоддан аввалги 1435-1290 йилларга оид буюмлар қолдиқлари ҳам топилган. Қайд этилишича, римликлар даврида бу аҳоли пункти ўзининг энг юқори чўққисига чиққан.
Бундан ташқари, қазишма ишлари жараёнида археологлар ичида ўнлаб печлар ва инсон юзлари билан безатилган кўплаб қадимий идишларни жамлаган катта кулолчилик устахонасига дуч келишди.
Шунингдек, “Тери заводи“ қолдиқлари, у билан биргаликда елим ишлаб чиқарадиган устахона ҳам аниқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг