Францияда Макронга қарши сиёсий босим кучаймоқда
Францияда мухолифат мамлакат президенти Эммануэль Макронни истеъфога чиқишга чақирди. Бу чақириқ мамлакатда яна бир бош вазирнинг истеъфоси ортидан янгради.
6 октябрь куни Франция бош вазири Себастьен Лекорню ўз лавозимини тарк этиш ҳақида ариза ёзиб, президент Макронга тақдим этди. У бу лавозимда бир ойдан камроқ вақт ишлади. Давлат раҳбари Лекорнюнинг истеъфосини қабул қилди.
Лекорнюнинг кетиши ортидан мухолифат етакчилари ҳукумат раҳбариятини кескин танқид қилди. Мухолифат партияси етакчиси Жан-Люк Меланшон шундай деди:
«Себастьен Лекорню истеъфосидан кейин биз 104 депутатнинг Макронни лавозимдан озод этиш ҳақидаги таклифини дарҳол кўриб чиқишга чақиряпмиз».
Шу партия парламент фракцияси раҳбари Матильда Пано эса Францияда бир йил ичида учинчи бор бош вазир алмашганини эслатди:
«Ҳисоблаш бошланди. Макрон кетиши керак», — деди у.
Лекорню истеъфоси мухолифатнинг ҳукуматнинг янгиланган таркиби ҳақидаги танқидлари ва сиёсий босимлари фонида рўй берди. Президент Макрон ҳозирча истеъфо талабларига жавоб бермади, аммо мухолифат унинг тақдири парламентда муҳокама этилиши лозимлигини таъкидламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг