Франция расман Фаластин давлатини тан олди
Франция президенти Эммануэль Макрон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида мамлакатининг Фаластин давлатини расман тан олганини маълум қилди.
«Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш ва исроилликлар ҳамда фаластинликлар ўртасида адолатли келишувга эришиш мақсадида Франция бугун Фаластин давлатини тан олди», — деди Макрон.
Президентнинг таъкидлашича, Франция элчихонаси Ғазо секторида ўт очиш тўхтатилгандан ва барча гаровда қолган шахслар озод этилгандан сўнг очилиши мумкин. Шунингдек, Париж халқаро миссия таркибида вазиятни барқарорлаштиришда иштирок этишга, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда фаластинлик хавфсизлик кучларини тайёрлаш ва жиҳозлашга тайёрлигини билдирди.
Макрон араб ва мусулмон давлатларини ҳам Исроилни тан олишга ва унга нисбатан нормал муносабатлар ўрнатишга чақирди.
AFP маълумотича, 22 сентябр куни Нью-Йоркда ўтадиган Бош Ассамблея доирасида яна ўнта давлат Фаластинни тан олиш қарорини эълон қилиши кутилмоқда.
Франциядан кейин Бельгия бош вазири Барт де Вевер ва Люксембург бош вазири Люк Фриден ҳам Фаластин давлатини тан олганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг