Франция Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Бугун, 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ташрифнинг асосий тадбирлари Франция етакчисини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.
Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди ва шоҳсупага таклиф қилди.
Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан тантанали юриб ўтди.
Ўзбекистон ва Франция Президентлари расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг