Фоторепортаж: Олимпия шаҳарчаси қандай кўринишда бўлади?
Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёевга Олимпия шаҳарчаси қурилиши қандай давом этаётгани бўйича ҳақида ахборот берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили 9 ноябрь куни Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйган эди. Унинг майдони 100 гектар бўлиб, 10 минг ўринли енгил атлетика ва футбол стадиони, 6 та ёпиқ ва 7 та очиқ спорт иншоотлари, сув спорти саройи, велотрек, яккакураш, жамоавий спорт мажмуалари барпо этилади. Бу ерда 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари ўтказилади.
Лойиҳа дунёнинг 70 та мамлакатида спорт иншоотлари қурган Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси билан биргаликда амалга оширилмоқда. Қурилишга мингдан зиёд ишчи ва муҳандислар, илғор техникалар жалб қилинган. Ҳозирги кунга қадар 7 та асосий бинонинг ер ости ишлари тўлиқ бажарилган.
"Халқ сўзи" фотомухбири Олимпия шаҳарчасининг қурилиш майдончасига ташриф буюрди ва қурилиши қандай кетаётгани бўйича фоторепортаж тайёрлади.




















Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг