Фирибгар ўзгаларнинг номига мобил илова орқали кредит расмийлаштириб, қочиб қолмоқчи бўлди
Фото: Иллустратив
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Шаҳрисабз шаҳрида фуқароларнинг номига мобил илова орқали кредит расмийлаштириб, ўзлаштириб юборган шахсни қўлга туширди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Я.Х. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни чув туширган.
Қайд этилишича, жабрланувчи фуқароларнинг номига мобил иловалар орқали Я.Х. жами 100,9 миллион сўмлик кредит ва бўлиб тўлаш шарти эвазига маҳсулотлар олишга эришиб, ушбу кредит ва маҳсулотларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, давлат жисмоний шахсларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Доллар курси узоқ вақт кўтарилишдан сўнг пастлади
- Ўзбекистонда пестицидларнинг хавфсиз бошқарувига ўтилади
- Ўзбекистон 70 миллион АҚШ долларидан ортиққа гилос экспорт қилган
- Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон молия ва корпоратив ишлар вазирини қабул қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг