ФИФА президенти Эрон Жаҳон чемпионатида қатнашишини тасдиқлади

16:12 11 Март 2026 Спорт
263 0

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2026-йилги Жаҳон чемпионатида футбол бўйича Эрон терма жамоаси иштирок эта олиши аниқ эканини таъкидлади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий саҳифасида маълумот берилди.

“Бугун мен Америка Қўшма Штатларининг президенти Дональд Трамп билан учрашдик. У билан Жаҳон чемпионати ташкилий масалаларини муҳокама қилдик.

Суҳбат чоғида Эрон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштироки масаласини ҳам гаплашдик. Президент Трамп Эрон термасига мусобақада иштирок этиш бўйича ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслигини айтди. Футбол дунёни бирлаштиради”, деган Инфантино.

Олдинроқ ОАВда Эрон терма жамоаси мундиалда иштирок эта олмаслиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер