FIDE рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик шахматчилар нечанчи ўринда?
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE)нинг 1 январь ҳолатига кўра навбатдаги рейтинг рўйхати эълон қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистоннинг бир қатор етакчи гроссмейстерлари жаҳоннинг энг кучли 100 нафар шахматчиси қаторида жой олди.
Эркаклар ўртасидаги рейтингда Нодирбек Абдусатторов 2751 очко билан дунё миқёсида 12-ўринни эгаллади. Жавоҳир Синдаров 2726 рейтинг очкоси билан 21-ўриндан жой олган бўлса, Нодирбек Якуббоев 2691 очко билан жаҳон рейтингида 36-ўринга кўтарилди.
Шунингдек, тажрибали гроссмейстер Рустам Қосимжонов 2664 рейтинг очкоси билан 51-ўринни, Шамсиддин Воҳидов эса 2644 очко билан 77-ўринда қайд этилди.

Аёллар ўртасидаги ТОП-100 рейтингда ҳам Ўзбекистон вакилалари муносиб натижа кўрсатди. Афруза Ҳамдамова 2403 очко билан дунё бўйича 41-ўриндан жой олган бўлса, Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2363 рейтинг очкоси билан 79-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, ФИДE рейтинги ҳар ой янгиланиб, шахматчиларнинг халқаро мусобақалардаги натижалари асосида шакллантирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг