Февралда истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар 0,6 фоизга қимматлади
2026 йилнинг февраль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 фоизга ошган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 107,3 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2025 йил февраль — 110,1 фоиз) нисбатан 2,8 фоиз бандга пасайди.
Февраль ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,9 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,2 фоизга ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,6 фоизга қимматлашгани кузатилган.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан помидор (12,1 фоиз), қовоқ (11,7 фоиз), картошка (5,0 фоиз), олма (4,1 фоиз), узум (3,5 фоиз), банан (3,0 фоиз), қўй гўшти (2,6 фоиз), шакар (2,1 фоиз), сабзи (1,8 фоиз), парранда гўшти (1,4 фоиз), мол гўшти (суяксиз гўштдан ташқари) (1,6 фоиз), товуқ тухуми (0,7 фоиз), обинон (0,6 фоиз) ва биринчи навли буғдой уни (0,5 фоиз) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатди.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан инфляцияни пасайтирувчи омил сифатида бодринг (-13,8 фоиз), мандарин (-5,6 фоиз) ҳамда барча навдаги гуруч ва гуруч оқшоғи (-0,9 фоиз) нархларининг пасайиши муҳим ҳисса қўшди.
Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан қимматбаҳо металлардан ясалган никоҳ узуклари (1,5 фоиз) ҳамда томир кенгайтирувчи препаратлар (0,6 фоиз) нархлари ўсиши шунингдек, АИ-92 маркали бензин (-0,5 фоиз) нархи пасайиши кузатилди.
Шунингдек, хизматлар нархи ва тарифларида узоқ масофага қатнайдиган поездда йўл ҳақи (14,0 фоиз), маиший чиқинди учун ҳақ тўлаш (4,7 фоиз), ички ва халқаро йўловчи ҳаво транспорти (4,4 фоиз), эркаклар ва ўғил болалар учун сартарошхоналар хизматлари (0,9 фоиз), стоматологик профилактик хизматлар (1,0 фоиз) ва таксида йўл ҳақи (0,9 фоиз) нархлари ошиши асосий омил бўлиб хизмат қилди.
Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталаридан 1,2 млнга яқин нархлар қайд этилган. 419 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 98 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг