Фермерлар ва кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилади — Шавкат Мирзиёев
Бу ҳақда Президентликка номзод фарғоналик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди. Жумладан:
➖кластерлар ва фермерлар ўртасидаги шартнома муносабатлари тўлиқ қайта кўриб чиқилади;
➖кластерлар томонидан фермерларга кўрсатилган қўшимча хизматлар улар билан ўзаро келишув асосида алоҳида ҳисоб-китоб қилинади;
Бундан буён, туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар фаолиятига аралашишга қатъиян чек қўйилади;
➖Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизими, ҳокимлар фермер ва кластерлар маҳсулотларига бозор топишга кўмаклашиш билан шуғулланади;
➖фермерларнинг фаолият турини ўзгартириши соддалашган тартибда бўлади;
➖қишлоқ хўжалигида кластерлар ва фермерларнинг ерини ҳақиқий бозор активига айлантириш бўйича янги тизим яратилади. Қисқача айтганда, ернинг ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш, ҳадя қилиш, кредит олишда гаров сифатида фойдаланиш мумкин бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг