“Феномен” сериали тасвирга олинмоқда
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан, Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ва “Alpha technologies” МЧЖ билан ҳамкорликда “Феномен” сериали суратга олинмоқда.
“Феномен” cериалда пара-психологик кучга эга бўлган ғайритабиий имкониятдаги Ҳумоюн исмли йигит тақдири ҳикоя қилинади. Кинокартинада оилага ҳурматсизлик, ҳиёнат, сутхўрлик, одам савдоси, онлайн-қимор, коррупция, гиёҳвандлик, оммавий безорилик, жиноятчилик, ширк амаллар ва тухмат каби биз жамиятда дуч келадиган ижтимоий муаммолар қораланади.
Фильм продюсери - Алишер Аҳмаджонов, режиссёр - Сардор Сагдиев, сценарий муаллифи - Сирожиддин Рустамов, Оператор - Алишер Аҳмедов.
Бош ролларни Бекзод Абдумаликов, Лола Элтоева, Мафтуна Ибрагимова, Гульшан Маршал, Зокир Очилдиев ва Муяссар Бердиқулова каби актёрлар ижро этишмоқда.
Ҳозирда сериалнинг суратга олиш жараёни ниҳояланиб, монтаж ишлари бошланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг