Фарғоналик таэквондочилар – шоҳсупада
Фото: Халқ сўзи
Шу йилнинг 24-27 март кунлари Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида таэквондо WTF бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтган ва унда шиддатли баҳслар якунига кўра 13 та медални қўлга киритган Фарғона вилояти жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаган эди.
Иқтидори, сабот ва маҳорати билан кубок пешқадами бўлган фарғоналик спортчилар айни пайтда навбатдаги мусобақаларга тайёргарлик ишларини бошлаб юборганлар. Дарвоқе, Гулистонда ўтган мамлакат кубогида уларнинг олти нафари олтин медаль соҳиби бўлиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

— Мамлакат ва халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақалар ғолиби бўлган устозларимиздан маҳорат сабоқларини ўрганмоқдамиз, — дейди 68 кг вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган Шаҳло Мунавварова. — Келажакда Олимпиада ўйинларида иштирок этиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш орзусидаман.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг