Фарғоналик нуронийлар «Фарғона – Бухоро – Қорақалпоғистон» йўналиши бўйлаб велосаёҳатга чиқишди

17:22 25 Апрель 2024 Спорт
764 0

Фото: "Халқ сўзи"

Ботир МАДИЁРОВ/ «Халқ сўзи». Фарғоналик фахрий спортчилар «Фарғона – Бухоро – Қорақалпоғистон» йўналиши бўйлаб велосаёҳатга йўл олишди.

Фарғона шаҳрида жойлашган «Само» спорт мажмуасида вилоят ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида веломарафонга тантанали равишда старт берилди.

— Бугун веломарафонга отланган 36 нафар фахрий спортчилар махсус кийимлар, керакли жиҳозлар билан таъминланди, — дейди Фарғона вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов. — Шунингдек, сафар билан боғлиқ зарурий харажатларга ёрдам кўрсатилди.

Веломарафон Спорт вазирлигининг жорий йил 7 март кунги «Ҳудудларда оммавий велосипед парадлари ҳамда сафарларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги буйруғи ижроси доирасида ташкил этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?