Фарғоналик мутахассислар Улсан шаҳрида иш бошлайди
Фарғона шаҳрида Корея Республикасининг Улсан шаҳри маъмурияти билан ҳамкорликда ташкил этилган малакали мутахассислар тайёрлаш марказининг илк битирувчиларига сертификатлар топширилди.

Лойиҳа доирасидаги биринчи босқичда 104 нафар навқирон авлод вакиллари икки ойлик назарий ҳамда бир ойлик амалий ўқув курсларини муваффақиятли якунлади. Улар эндиликда Корея Республикасининг «Hyundai Heavy Industries» компаниясида кемасозлик соҳасида тўғридан-тўғри ишчи виза орқали меҳнат фаолиятини олиб боради.

— Ўтган йили хорижда ишлаш истагида мурожаат қилганларнинг 15,5 минг нафардан зиёди тегишли тартибда Германия, Буюк Британия, Корея Республикаси, Россияга ишга юборилди, — дейди Миграция агентлиги Фарғона филиали бошлиғи Баҳромжон Ҳайдаров. — Шунингдек, ўтган йил давомида вилоятдаги мономарказлар ҳамда нодавлат таълим муассасаларида 7 минг нафардан кўпроқ ёшлар замонавий касб ҳамда хорижий тилларга ўқитилди. Бу йил вилоятда 21 минг нафардан ортиқ ҳамюртларни дунёнинг ривожланган давлатларига ишга юбориш мақсад қилинган.

Таъкидлаш жоизки, Улсан шаҳрига малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида корейс тили, кемасозлик ва ишлаб чиқариш соҳаларида амалий-назарий билимлар пухта ўргатилади. Айни пайтда лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида 96 нафар, навбатдаги босқичда эса 107 нафар ёшлар таҳсил олмоқда.
Ботир МАДИЁРОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг